| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«وَمَا أَفَاءَ اللَّهُ عَلَى رَسُولِهِ مِنْهُمْ فَمَا أَوْجَفْتُمْ عَلَيْهِ»
– „Оллоҳ Ўз пайғамбарига улардан ўлжа қилиб берган нарсаларнинг устига сизлар оту туяларни ўйнатиб-чоптириб борганларингиз йўқ (яъни у ўлжаларни сизлар қийналиб, машаққат чекиб, жанг-жадал билан қўлга киритганларингиз йўқ)“, [59:6]
ояти нозил бўлиб, Оллоҳ Бану Назирнинг молларини хоҳлаган жойларига сарфлашларини Пайғамбар с.а.в.нинг ихтиёрига қўйди. Пайғамбар с.а.в. уни муҳожирларга бўлиб бериб, камбағалликда муҳожирлардан қолишмайдиган Абу Дужона Саммок ибн Харша ва Саҳл ибн ҳанифадан бошқа ансорийга ҳеч нарса бермадилар». Ибн Аббос ривоят қилади: «Пайғамбар с.а.в. ансорларга, хоҳласангиз, ҳовли-жойингиз ва молингиздан муҳожирларга улуш ажратиб бераман-да, сизларни ҳам бу ўлжага шерик қиламан, хоҳласангиз, ҳовли-жойингиз ва молингиз ўзларингизда қолаверади-да, ўлжадан сизларга ҳеч нарса ажратмайман, дедилар. Ансорлар, биродарларимизга ҳовли жойларимиз ва молларимиздан ҳам мол ажратамиз, ўлжани ҳам уларни ўзларига берамиз, дейишди. Шунда Оллоҳ Таоло:
«وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنْفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ»
– „... гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар“, [59:9]
оятини нозил қилди». Оллоҳ Таолонинг:
«كَيْ لاَ يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الأَغْنِيَاءِ مِنْكُمْ»
– „Токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун“, [59:7]
деган ояти, бойларнинг ўртасидагина айланиб қолмаслик, деганидир. Яъни фақирларга етарли даражада тирикчилик ўтказиладиган мол сифатидаберилиши керак бўлган ўлжа бойларнинг қўлига тушиб, улар ўртасида қўлма-қўл бўлиб юрмасин.
Бану Назирдан олинган ўлжа давлат моли бўлиб, одамлар ўртасидаги иқтисодий мувозанатни юзага келтириш учун фақат фақирларга берилди, бойларга берилмади. Агар бу моллар мусулмонлардан йиғиб олинган мол бўлмай, балки ўлжа каби мол бўлса, шундай қилинади. Агар мусулмонлардан йиғилган бўлса, мувозанатлаштиришга сарфланмайди. Ҳар доим шундай
89-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|